DWED — автоматлаштирилган шаҳар сизнинг смартфонингизда. Смартфонингизга ўрнатилган мобил дастур ёрдамида сиз барча давлат идоралари, хусусий корхоналар билан богланасиз, тўлов тизимидан тортиб, шаҳар видео кузатув камераларигача фойдаланиш имкониятига эга бўласиз. Хар бир фуқаро учун қулайликлар яратиш мақсадида шаҳримиз, вилоятлардаги барча корхона ва бошқармалар ягона тизим тармоғига бирлаштирилади. DWED —бу фақатгина тўлов тизими эмас. Бу ташкилот ва корхоналар билан алоқа қилиш, шаҳар назорат камераларидан фойдаланиш, навбатда турмаслик, йўлдаги бандликларни четлаб ўтиш, хизматлар учун масофавий тўлов ва бошқа имкониятларни берувчи катта платформадир.
ИНФОМАТЛАР
Ташкилот ва корхоналар, жамият жойлари, давлат муассасалари, замонавий ахборот савдо расталари – инфоматлар билан таъминланади. Бу тўлиқ қурилма бўлиб, улар ёрдамида ўз аккаунтингиз билан DWED тизимига кириб, тизим таклиф этган барча вазифаларни бажаришингиз мумкин.
БЕПУЛ WIFI
Хар бир инфомат бепул WIFI улашиш имкониятига эга. Бу эса ўз навбатида, инфоматдан фойдаланиш учун, одам кўпаймаслигини таъминлайди. WIFI таркатиш доирасида эса, сиз ўз мобил телефонингиз орқали, DWED тизимидан фойдаланишингиз мумкин.
ИМКОНИЯТЛАРИ
Автоматлаштирилган шаҳар DWED мамлакат резидентлари олдида кенг имкониятлар кўламини очади. Молиявий операциялар ўтказиш, хизматлар учун тўловлар, болалар хавфсизлигини назорат қилиш, кадрлар танлаш, ишчиларни назорат қилиш, малакали мутахассислар қабулига ёзилиш, оптимал харакат йўналишини танлаш. Бу хали ҳаммаси эмас.






































